Кўк автомобиль ҳайдовчисига бу ҳолатда ўнгга бурилишга рухсат этиладими?
- Рухсат этилади
- Рухсат этилмайди
Жавобни кўриш
Тўғри жавоб: Рухсат этилади
Ўнгга бурилишдан олдин ҳайдовчи қатнов қисмининг четки ўнг ҳолатини эгаллаши керак, лекин бу ерда четки ўнг тасмада (унинг бошланишини 5.8.3 «Тасманинг бошланиши» белгиси кўрсатади) капоти очиқ, авария ишораси ёқилган яшил автомобиль бузилиб турибди. Агар транспорт воситаси бошқа сабабларга кўра (четки тасмалардаги тирбандликдан ташқари) бурилишни четки ҳолатдан бажара олмаса, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаб, бошқаларга халақит бермасдан бу талабдан четга чиқишига йўл қўйилади. Бузилган автомобиль тирбандлик эмас, шунинг учун ўнг бурилиш ишорасини ёққан кўк автомобиль қўшни тасмадан ўнгга бурилиши мумкин.