AvtoPilot

41-билет

41-билет — права тест саволлари ва жавоблари

Назарий имтиҳонда 20 та савол берилади, вақт 25 дақиқа, ўтиш учун камида 18 та тўғри жавоб керак (A1 тоифасида 16 та). 41-билетда 10 та савол бор — жавоблари очиқ.

Қайси автомобиль тўхташ қоидасини бузди?

Қайси автомобиль тўхташ қоидасини бузди?

  • Яшил автомобиль
  • Ҳар иккиси бузди
  • Ҳар иккиси ҳам бузмади
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Ҳар иккиси бузди

Белги 3.28 — "Тўхтаб туриш тақиқланган". Пастидаги 8.18 плакати (қизил чизиқли ногиронлик белгиси) — "Ногиронлардан ташқари": бу жойда фақат ногирон ҳайдовчилар машинаси тўхтаб туриши мумкин. Сариқ ва яшил машиналар оддий автомобиллар, шунинг учун иккаласи ҳам қоидани бузмоқда.

Кўрсатилган белгилардан қай бири илгари киритилган барча чеклашларни бекор қилади?

Кўрсатилган белгилардан қай бири илгари киритилган барча чеклашларни бекор қилади?

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: 4

4-рақамли белги барча чекловларни бекор қилиш белгисидир. Бу белги йўлда илгари ўрнатилган тақиқлар ва чекловларнинг тугаганини билдиради, шунинг учун ҳайдовчи энди эркин ҳаракатланиши мумкин.

Транспорт воситалари чорраҳани қуйидаги тартибда кесиб ўтадилар:

Транспорт воситалари чорраҳани қуйидаги тартибда кесиб ўтадилар:

  • Трамвай, автомобиль ва автобус бир вақтда
  • Трамвай, автобус, автомобиль
  • Автобус, трамвай, автомобиль
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Трамвай, автомобиль ва автобус бир вақтда

Изоҳ — AvtoPilot иловасида (Premium)
Агар йўл тасмаси сидирға чизиқ билан ажратилиб, белги билан белгиланган бўлса, автобус ҳайдовчисининг тасма бўйлаб ҳаракатланишига рухсат этиладими?

Агар йўл тасмаси сидирға чизиқ билан ажратилиб, белги билан белгиланган бўлса, автобус ҳайдовчисининг тасма бўйлаб ҳаракатланишига рухсат этиладими?

  • Рухсат этилади
  • Тақиқланади
  • Агар автобус белгиланган йўналиш бўйича ҳаракатланаётган бўлса, рухсат этилади
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Агар автобус белгиланган йўналиш бўйича ҳаракатланаётган бўлса, рухсат этилади

Изоҳ — AvtoPilot иловасида (Premium)

Кўкрак қафаси шикастланган ярадорни керакли жойга қандай элтиш керак?

  • Яраланган ёни билан ётган ёки ярим ўтирган ҳолда
  • Соғ ёни билан ётган ёки ўтирган ҳолда
  • Орқаси билан ёки корни билан ётган ҳолда
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Яраланган ёни билан ётган ёки ярим ўтирган ҳолда

Изоҳ — AvtoPilot иловасида (Premium)

Рельссиз транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун бўлаклар сони қандай аниқланади?

  • Йўл ётиқ чизиқлари билан
  • «Тасмалар бўйича ҳаракат йўналиши» ёки «Тасма бўйича ҳаракатланиш йўналиши» йўл белгилари билан
  • Ҳайдовчининг ўзи томонидан қатнов қисмининг кенглигини, транспорт воситаларининг ўлчамларини ва улар ўртасидаги зарур ёнлама оралиқ масофани ҳисобга олиб
  • Барча санаб ўтилган усуллар билан
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Барча санаб ўтилган усуллар билан

Изоҳ — AvtoPilot иловасида (Premium)
Автопоездни шу вазиятда, агар у 40 км/соатдан кам тезлик билан ҳаракат қилаётган бўлса, қувиб ўтишга рухсат этиладими?

Автопоездни шу вазиятда, агар у 40 км/соатдан кам тезлик билан ҳаракат қилаётган бўлса, қувиб ўтишга рухсат этиладими?

  • Тақиқланади
  • Рухсат этилади
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Тақиқланади

Изоҳ — AvtoPilot иловасида (Premium)

Икки томонлама ҳаракатли йўлда учта тасма бор, Сиз ўнга бурилишингиз зарур. Сиз ушбу манёврни қайси тасмадан амалга оширасиз?

  • Ўнг тасмадан
  • Ўрта тасмадан
  • Ўнг ёки ўрта тасмадан
  • Ўрта тасмадан, лекин фақат ўнг тасма банд бўлган ҳолда
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Ўнг тасмадан

Изоҳ — AvtoPilot иловасида (Premium)

Қиш вақтида орқа етакчи кўприкли автомобилда чуқур бўлиб қолган ғилдирак изидан қандай чиқиш мумкин?

  • Унча катта бўлмаган тезликда биринчи галда бошқарув рулини чиқиш томоннинг қарама қарши томонига, кейин эса чиқиш томонига шиддат билан буриш керак
  • Издан чиқишни иложи борича тезроқ бошлаш, дастлаб бошқарув рулини чиқиш томонига, кейин эса рўпарасига буриш керак
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Унча катта бўлмаган тезликда биринчи галда бошқарув рулини чиқиш томоннинг қарама қарши томонига, кейин эса чиқиш томонига шиддат билан буриш керак

Изоҳ — AvtoPilot иловасида (Premium)
124Барча билетлар
1-билет2-билет3-билет4-билет5-билет6-билет7-билет8-билет9-билет10-билет11-билет12-билет13-билет14-билет15-билет16-билет17-билет18-билет19-билет20-билет21-билет22-билет23-билет24-билет25-билет26-билет27-билет28-билет29-билет30-билет31-билет32-билет33-билет34-билет35-билет36-билет37-билет38-билет39-билет40-билет41-билет42-билет43-билет44-билет45-билет46-билет47-билет48-билет49-билет50-билет51-билет52-билет53-билет54-билет55-билет56-билет57-билет58-билет59-билет60-билет61-билет62-билет63-билет64-билет65-билет66-билет67-билет68-билет69-билет70-билет71-билет72-билет73-билет74-билет75-билет76-билет77-билет78-билет79-билет80-билет81-билет82-билет83-билет84-билет85-билет86-билет87-билет88-билет89-билет90-билет91-билет92-билет93-билет94-билет95-билет96-билет97-билет98-билет99-билет100-билет101-билет102-билет103-билет104-билет105-билет106-билет107-билет108-билет109-билет110-билет111-билет112-билет113-билет114-билет115-билет116-билет117-билет118-билет119-билет120-билет121-билет122-билет123-билет124-билет

Билетларни иловада ишланг

AvtoPilot жавобни текширади, хато қилган саволларингизни эслаб қолади ва уларни унутишдан олдин қайтаради. iOS, Android, Telegram ва браузер.