AvtoPilot

10-билет

10-билет — права тест саволлари ва жавоблари

Назарий имтиҳонда 20 та савол берилади, вақт 25 дақиқа, ўтиш учун камида 18 та тўғри жавоб керак (A1 тоифасида 16 та). 10-билетда 10 та савол бор — жавоблари очиқ.

Қизил автомобилнинг ҳайдовчиси милтилловчи чироқ-маёқчали ва махсус товушли ишора ёқилган транспорт воситаси яқинлашиб келаётганда нима қилиши керак?

Қизил автомобилнинг ҳайдовчиси милтилловчи чироқ-маёқчали ва махсус товушли ишора ёқилган транспорт воситаси яқинлашиб келаётганда нима қилиши керак?

  • Ҳаракат бўлагини ўзгартирмасдан тўхташи ва мажбурий тўхташ чироқларини ёқиши
  • Тезликни пасайтириши ва бошқа қаторга ўтиш билан боғлик кескин манёврларга йўл кўймасдан ҳаракатни давом эттириши
  • Йўл бериши
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Йўл бериши

Тез ёрдам машинаси чироқ-маёқчаси ва махсус товуш сигнали ёнган ҳолда келмоқда, бу фавқулодда вазиятни билдиради. Бундай ҳолларда барча ҳайдовчилар шу жумладан қизил машина ҳам дарҳол йўл бўшатиб бериши ва тез ёрдамни ўтказиб юбориши шарт, чунки одам ҳаёти хавф остида бўлиши мумкин.

Мазкур белги билан белгиланган ҳудудда қандай чекловлар ўрнатилган?

Мазкур белги билан белгиланган ҳудудда қандай чекловлар ўрнатилган?

  • Ҳаракат тезлигини 5 км/с дан ошмаслиги кераклигини билдиради
  • Транспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш
  • Кириб, чиқиб кетиш ҳаракати тақиқланади
  • Енгил автомобилларни тунда тўхтаб туришини тақиқлайди
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Транспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш

Бу белги турар-жой ҳудудини билдиради, бу ерда уйлар, пиёдалар ва ўйнаётган болалар бор. Турар-жой ҳудудида транспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш тақиқланган, чунки бу аҳолига хавф туғдиради.

Светофорнинг тақиқловчи ишорасида ва шлагбаум очиқ бўлганда ҳайдовчи нима қилиши керак?

  • Яқинлашиб келаётган поезд йўқлигига шахсан ишонч ҳосил қилиши ва кесишмадан ўтиши керак
  • Шлагбаумнинг ҳолатига асосланган ҳолда кесишмадан ўтиши керак
  • Шлагбаумгача 10 метрдан яқин бўлмаган масофада тўхташ
  • Тўхташ чизиғи олдида, «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган» белгиси олдида, агар улар йўқ бўлса шлагбаумгача 5 метрдан яқин бўлмаган масофада тўхташ
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Тўхташ чизиғи олдида, «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган» белгиси олдида, агар улар йўқ бўлса шлагбаумгача 5 метрдан яқин бўлмаган масофада тўхташ

Изоҳ — AvtoPilot иловасида (Premium)

Қандай ҳолларда ҳайдовчиси бўлмаган транспорт воситаларини шатакка олиш мумкин?

  • Барча ҳолларда
  • Эгилувчан ёки қаттиқ улагичда шатакка олишда
  • Қаттиқ улагичнинг тузилиши шатакка олинган транспорт воситаларини шатакка олган транспорт воситаларининг изидан ҳаракатланишини таъминлаганда
  • Қаттиқ улагичда шатакка олишда
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Қаттиқ улагичнинг тузилиши шатакка олинган транспорт воситаларини шатакка олган транспорт воситаларининг изидан ҳаракатланишини таъминлаганда

Изоҳ — AvtoPilot иловасида (Premium)

Қайси ишоралар огоҳлантирувчи ҳисобланади?

  • Бурилишни кўрсатадиган милтилловчи чироқ ёки қўл билан бериладиган ишоралар
  • Товушли ишоралар
  • Фара чирокларини ёқиб-ўчирилиши ва кундузги вақтда яқинни ёритувчи фара чироғининг ёқилиши
  • Санаб ўтилган барча ишоралар
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Санаб ўтилган барча ишоралар

Изоҳ — AvtoPilot иловасида (Premium)

Бошқаришни ўргатишдаги транспорт воситаси қандай жиҳозланган бўлиши керак?

  • Қоидаларнинг талабларига асосан, таниқлик белгилари билан
  • Улагич (ссепление) ва ишчи тормозининг қўшимча тепкилари билан
  • Ўргатувчи учун орқани кўрсатувчи кўзгу билан
  • Санаб ўтилган барча жиҳозлар ва белгилар билан
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Санаб ўтилган барча жиҳозлар ва белгилар билан

Изоҳ — AvtoPilot иловасида (Premium)

Санаб ўтилган ҳолатларнинг қайсиларида транспорт воситасидан фойдаланиш тақиқланади?

  • Пневматик тормоз юритмасининг манометри ишламайди
  • Мотоциклнинг бошқарув демпфери носоз
  • М1 тоифасидаги транспорт воситасининг руль бошқармаси люфт йиғиндиси 10 градусдан ортиқ
  • Санаб ўтилган барча ҳолларда
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Санаб ўтилган барча ҳолларда

Изоҳ — AvtoPilot иловасида (Premium)
124Барча билетлар
1-билет2-билет3-билет4-билет5-билет6-билет7-билет8-билет9-билет10-билет11-билет12-билет13-билет14-билет15-билет16-билет17-билет18-билет19-билет20-билет21-билет22-билет23-билет24-билет25-билет26-билет27-билет28-билет29-билет30-билет31-билет32-билет33-билет34-билет35-билет36-билет37-билет38-билет39-билет40-билет41-билет42-билет43-билет44-билет45-билет46-билет47-билет48-билет49-билет50-билет51-билет52-билет53-билет54-билет55-билет56-билет57-билет58-билет59-билет60-билет61-билет62-билет63-билет64-билет65-билет66-билет67-билет68-билет69-билет70-билет71-билет72-билет73-билет74-билет75-билет76-билет77-билет78-билет79-билет80-билет81-билет82-билет83-билет84-билет85-билет86-билет87-билет88-билет89-билет90-билет91-билет92-билет93-билет94-билет95-билет96-билет97-билет98-билет99-билет100-билет101-билет102-билет103-билет104-билет105-билет106-билет107-билет108-билет109-билет110-билет111-билет112-билет113-билет114-билет115-билет116-билет117-билет118-билет119-билет120-билет121-билет122-билет123-билет124-билет

Билетларни иловада ишланг

AvtoPilot жавобни текширади, хато қилган саволларингизни эслаб қолади ва уларни унутишдан олдин қайтаради. iOS, Android, Telegram ва браузер.