AvtoPilot

88-билет

88-билет — права тест саволлари ва жавоблари

Назарий имтиҳонда 20 та савол берилади, вақт 25 дақиқа, ўтиш учун камида 18 та тўғри жавоб керак (A1 тоифасида 16 та). 88-билетда 10 та савол бор — жавоблари очиқ.

Йўлнинг хавфли бурилишларида олдинги узатмали автомобилнинг орқа ўқи ён томонга сирпанаётганда сиз қандай ҳаракат қиласиз?

  • Газ педалини кўпроқ босиб, автомобилни рул чамбарагини ўзгартирмасдан сирпанишдан олиб чиқасиз
  • Газ педалини оҳиста босиб, автомобилни рул чамбарагини тўғирлаб, автомобилни сирпанишдан олиб чиқиб кетасиз
  • Тормозлаб туриб рул чамбарагини сирпанган томонга бурасиз
  • Газ беришни камайтириб рул чамбараги билан бошқарувни барқарорлаштирасиз
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Газ педалини оҳиста босиб, автомобилни рул чамбарагини тўғирлаб, автомобилни сирпанишдан олиб чиқиб кетасиз

Орқа ўқи сирпанаётганда газ педалини оҳиста босиб, рулни тўғирлаб ҳаракатни назорат қилиш керак. Тормозлаш ёки кескин ҳаракат қилиш машинани айлантириб юбориши мумкин.

Ҳайдовчининг ўртача реаксия вақти деб қабул қилинган:

  • Тахминан 0,2 секунд
  • Тахминан 5 секунд
  • Тахминан 1 секунд
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Тахминан 1 секунд

Ҳайдовчининг ўртача реаксия вақти тахминан 1 секундга тенг. Бу хавфни кўргандан тортиб ҳаракатга ўтгунга қадар кетадиган вақт.

Ушбу тик чизиқ нимани билдиради?

Ушбу тик чизиқ нимани билдиради?

  • Темир йўл кесишмасига яқинлашаётганлик ҳақида
  • Хавфли чорраҳага яқинлашаётганлик ҳақида
  • Йўлнинг кичик радиусли бурилиш, тик нишаблик ва бошқа хавфли жойларда йўл тўсиқларининг ён юзаларини билдиради
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Йўлнинг кичик радиусли бурилиш, тик нишаблик ва бошқа хавфли жойларда йўл тўсиқларининг ён юзаларини билдиради

Изоҳ — AvtoPilot иловасида (Premium)

Ёндош ҳудуд бу - ...

  • Бевосита йўлга туташган ва транспорт воситалари ўтиб кетиши учун мулжалланган ҳудуд (ҳовлилар, турар жой даҳалари, автомобиль тўхтаб туриш жойлари, ёнилги куйиш шохобчалари, корхона ва шунга ўхшашлари)
  • Йўлнинг рельссиз транспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланган қисми
  • Йўлларнинг ўзаро бир сатҳда кесишадиган, туташадиган ва айриладиган жойи
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Бевосита йўлга туташган ва транспорт воситалари ўтиб кетиши учун мулжалланган ҳудуд (ҳовлилар, турар жой даҳалари, автомобиль тўхтаб туриш жойлари, ёнилги куйиш шохобчалари, корхона ва шунга ўхшашлари)

Изоҳ — AvtoPilot иловасида (Premium)

Бош мия жароҳатланганда, мия чайқалганда ёки бўйин қисми жароҳатланганда биринчи ёрдам кўрсатиш:

  • Жароҳатланган одамни ёнбошлатиб ётқизиб, бўйин қисми тагига қаттиқ ёстиқча қўйиб, қўзғатмасдан, маҳкам боғлаб шифохонага борилади
  • Жароҳатланган одамни тинчлантириб, жароҳатланган жой соҳасини совуқ сув, муз қўйиш йўллари билан совитиш, оғриқни сусайтириш ва қон кетишини камайтириш
  • Жароҳатланган одамни қаттиқ ва текис замбилга солиб, бўйин қисми тагига қаттиқ ёстиқча қўйиб, қўзғатмасдан, маҳкам боғлаб шифохонага юборилади
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Жароҳатланган одамни қаттиқ ва текис замбилга солиб, бўйин қисми тагига қаттиқ ёстиқча қўйиб, қўзғатмасдан, маҳкам боғлаб шифохонага юборилади

Изоҳ — AvtoPilot иловасида (Premium)
Ушбу чорраҳада ҳайдовчи орқага ҳаракатланиб кўрсатилган манёврни бажаришга рухсат этиладими?

Ушбу чорраҳада ҳайдовчи орқага ҳаракатланиб кўрсатилган манёврни бажаришга рухсат этиладими?

  • Тақиқланади
  • Рухсат этилади
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Тақиқланади

Изоҳ — AvtoPilot иловасида (Premium)
Ушбу йўл белгиси қандай мақсадда қўлланилади?

Ушбу йўл белгиси қандай мақсадда қўлланилади?

  • Эҳтиёт чораларини кўриш учун
  • Мажбурий тарзда тезликни камайтириш учун
  • Тўхтамасдан ўтишни тақиқлайди
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Тўхтамасдан ўтишни тақиқлайди

Изоҳ — AvtoPilot иловасида (Premium)
Ушбу йўл белгиси қандай мақсадда қўлланилади?

Ушбу йўл белгиси қандай мақсадда қўлланилади?

  • Портловчи ва тез алангаланадиган юк ташилаётган транспорт воситаларининг ҳаракатини тақиқлайди
  • Оғир юк ташилаётган транспорт воситаларининг ҳаракатини тақиқлайди
  • Хавфли юк ташилаётган транспорт воситаларининг ҳаракатини тақиқлайди
Жавобни кўриш

Тўғри жавоб: Хавфли юк ташилаётган транспорт воситаларининг ҳаракатини тақиқлайди

Изоҳ — AvtoPilot иловасида (Premium)
124Барча билетлар
1-билет2-билет3-билет4-билет5-билет6-билет7-билет8-билет9-билет10-билет11-билет12-билет13-билет14-билет15-билет16-билет17-билет18-билет19-билет20-билет21-билет22-билет23-билет24-билет25-билет26-билет27-билет28-билет29-билет30-билет31-билет32-билет33-билет34-билет35-билет36-билет37-билет38-билет39-билет40-билет41-билет42-билет43-билет44-билет45-билет46-билет47-билет48-билет49-билет50-билет51-билет52-билет53-билет54-билет55-билет56-билет57-билет58-билет59-билет60-билет61-билет62-билет63-билет64-билет65-билет66-билет67-билет68-билет69-билет70-билет71-билет72-билет73-билет74-билет75-билет76-билет77-билет78-билет79-билет80-билет81-билет82-билет83-билет84-билет85-билет86-билет87-билет88-билет89-билет90-билет91-билет92-билет93-билет94-билет95-билет96-билет97-билет98-билет99-билет100-билет101-билет102-билет103-билет104-билет105-билет106-билет107-билет108-билет109-билет110-билет111-билет112-билет113-билет114-билет115-билет116-билет117-билет118-билет119-билет120-билет121-билет122-билет123-билет124-билет

Билетларни иловада ишланг

AvtoPilot жавобни текширади, хато қилган саволларингизни эслаб қолади ва уларни унутишдан олдин қайтаради. iOS, Android, Telegram ва браузер.